
Туркманистон U-23 ҳамда Эрон U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда қўшниларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди. Эрон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини гапириб ўтди.
"Бу мағлубият учун бошқаларни айблашимиз керак эмас. Менимча, биз ўйинда ўзимизни йўқотиб қўйдик. Айниқса, иккинчи таймда бу яққол сезилди.
Дастлабки 30 дақиқа яхши ўтди. Биз гол ургандик. Аммо кейин назоратни йўқотиб қўйдик ва жазоландик.
Иккинчи бўлимда гол уриш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Афсуски, бир киши кам эканлигимиз сабаб бу осон бўлмади", - деди мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар