Украина ЖЧ—2022 саралашларида антирекорд қайд этди

Украина ЖЧ—2022 саралашларида антирекорд қайд этди
Украина терма жамоаси ЖЧ—2022 нинг ўтиш ўйинлари финалида Уэльсга мағлуб бўлди. Украиналиклар Уэльс дарвозаси томон 9 марта аниқ зарба берди.

Посбон Уэйн Ҳеннесси барча 9 та зарбани бартараф этди. Голга айланмаган 9 та аниқ зарба — Жаҳон Чемпионати саралашларидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Украина Жаҳон Чемпионати йўлланмасидан мосуво бўлди. «Аждарлар» эса Қатарда ўтадиган Жаҳон Чемпионати финал босқичига йўл олди. Уэльс ЖЧ—2022 B гуруҳида Англия, АҚШ ва Эронга қарши баҳс олиб боради.

Ўтиш ўйинлари ярим финалида Уэльс терма жамоаси Австрияни ортда қолдирган бўлса, Украина Шотландиядан устун келганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар