Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи Садд Ал Шеҳри U-23 Осиё чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Японияга қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.
"Биринчи ўринда 1 очко олганимизни айтиб ўтмоқчиман, бу 1 очко жуда муҳим очко биз учун, чунки рақиб жуда кучли эди", - дейди Саад Ал Шеҳри.
- Барча ўйинларда биринчи бўлимларни яхши бошлаб, кейинчалик жамоа учрашувнинг иккинчи қисмида кучсизланиб бораётгандек таассурот ўйғотмоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Биринчи бўлимда биз нега бундай фаол ўйин кўрсатамиз, чунки биз дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб қўймасликка ҳаракат қиламиз ва бу нормал ҳолат деб ўйлайман.
- Тахминан 75-дақиқаларда сизнинг рақибингиз таркибидаги ўйинчи қизил карточка олиб ўйинни тарк этди ва шундан сўнг сизда 20 дақиқача вақт бор эди, жамоангиз ҳужумлар уюштириб гол уришни ўрнига ҳимоявий ўйин кўрсатди, бу сизнинг услубингизми ёки рақиб кучли бўлгани учун шундай йўл тутдингизми?
- Йўқ кўрган бўлсангиз биз шу вақт мобайнида икки ҳужум уюштирдик ва бу ҳужумлар голли вазиятлар эди, гол уруш учун шунинг ўзи етарли деб ўйлайман. Бизнинг бу ўйинга асосий мақсадимиз ярим ҳимоядан ҳужумни бошлаб кейин ҳужумчиларга етказиб бериш эди, аммо ҳужумчиларни мушакларида оғриқ бўлгани учун бу режамиз амалга ошмади. Ўйин сўнгида биз икки қанот ҳужумчилари ва икки соф ҳужумчиларни туширдик ва бизда олдинги чизиқда 4 киши ўйнади. Шунинг учун ҳам қийин бўлди, 1 очкодан қониқдим. Чунки ҳеч нимадан кўра 1 очко яхшироқ, деб ўйлайман.
- Икки кундан сўнг жамоангизни жиддий рақиб кутиб турибди ва жамоангизни қандай равишда бу ўйинга тайёрлашни режалаштиряпсиз?
- Ҳозирги вақтда жамоам тикланиши керак, бу биз учун жуда муҳим. Албатта бизда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз бор. Ҳозирги бизга керак бўладиган биринчи нарса бу футболчиларимни тикланиши. Худо хоҳласа шогирдларим кейинги ўйингача тайёр бўлади ва биз 3 очко олган ҳолда кейинги босқичга чиқамиз.
- Турки Аламмарга савол. Сиз U-17,U-19,U-23 ва миллий жамоада ўйнагансиз, аммо ҳозирги вақтда қайси жамоада ўйнаш сиз учун қулайроқ?
- Барча ёш тоифасида ўйнаган жамоаларим жуда кучли жамоалар, аммо менга ҳозир U-23 ёш тоифасида ўйнаш қулайроқ, деб ўйлайман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади