Юртимизда бўлаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилиги авж палласига кўтарилди. А гуруҳидан ўрин эгаллаган жамоамиз 3-турда Эрон билан тўқнаш келди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувдан сўнг, Олимпия жамоамиз бош мураббийи - Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, баҳс борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи навбатда бугун стадионга бизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар бизга далда бериб туришди.
Очиғи, ғалаба қозониб уларни хурсанд қилмоқчи эдик, аммо буни уддалай олганимиз йўқ. Ўйиндан олдин темп жуда юқори бўлишини тахмин қилган эдик. Эронга қарши ўйин натижаси кўнгилдагидек бўлмаганига қарамай, квартетда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқдик. Ўйин учун йигитларга раҳмат. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтириб берди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Ғолиб чиқишимиз ҳам мумкин эди, аммо бироз омад келмади.
Кейинги ўйинга ким тайёр бўлса, ана ўшалар майдонга тушади. Бир-икки футболчимизда толиқиш бор. Ироққа қарши баҳсда кучли таркиб билан майдонга тушамиз. Рақиб ҳам жиддий эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим.
Плей-оффдаги рақибимизни ўйинларини кўрдим. Турнирда кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Ироқнинг барча ёш тоифасидаги жамоалари кучли бўлган. Умид қиламанки, биз зафарли юришимизни давом эттирамиз.
Бу учрашувда барчага имкон бериш орқали уларни синовдан ўтказдим. Биламан, сизларга ғалаба керак. Насиб қилса, кейинги ўйинларда ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади