Кеча U-23 Осиё чемпионатининг 3-турига старт берилди ва унда "Бунёдкор" стадионида Қатар Туркманистонни қабул қилди (2:2). Ўйиндан сўнг матбуот анжуманида Қатар жамоаси бош мураббийи Николас Кордова ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Усама Абдулкарим иштирок этишди.
"Бугунги ўйинни натижасидан жуда хафаман, чунки биз гуруҳдан чиқа олмадик. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик, аммо бу футбол ҳамма нарса рўй бериши мумкин", - дейди мураббий.
- Футболчининг ўйин ҳақида фикрлари...
- Бугун натижа қила олмаганимиздан хафаман, ҳамма нарса ўз қўлимизда эди, аммо 75-дақиқадан сўнг ўзимизга кўп ишониб юбордик ва натижада ғалабани қўлдан чиқардик.
- Охирги икки ўйинга қараганда жамоангиз бугунги ўйинни нисбатан яхшироқ ўтказди, аммо жамоангиз юта туриб ғалабани қўлдан чиқарди. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Мен ҳозир нимага бундай бўлганини айта олмайман. Ўйинда икки гол билан олдинда бориб, ўйин сўнгида дуранг қайд этдик. Мен ҳамма нарсани таҳлил қилиб чиқишим керак, аммо ҳозир нима бўлганини айта олмайман.
- Ўзбекистонга қарши ўйинда сизнинг 5-рақамдаги ўйинчингиз икки қўпол хатога йўл қўйди ва бу икки голга олиб келди. Бугун ҳам унинг хатосини деб гол ўтказиб юбордингиз. Бугунги ўйинга кўп футболчиларни алмаштириб айнан шу ўйинчини асосий таркибда туширдингиз. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Ўйлашимча, ҳозирги вақтда уларнинг хатоларини санаш адолатдан эмас чунки аввалги ўйин бугунгига қараганда қийинроқ бўлган эди. Биз кўп хатолар қилдик ва бу ўйинда бўлиб туради. Таркибга келадиган бўлсак мен асосий таркибга ўйинга тайёр ўйинчиларни туширдим.
- Усама Абдулкаримга савол. Ўйинда икки гол билан ютаётган пайтда сиз ва жамоадошларингиз ўйинни умуман ташлаб юбордингиз. Ютаётган пайтингиз хаёлингиздан нималар ўтди?
- Ўйлашимча икки гол фарқи билан ютаётганимизда биз ғалаба қозониб бўлдик деб ўйладик ва шу ҳисоб билан кейинги босқичга чиқиб бўлдик деб ўйладик ва шунинг учун ҳам жазоландик. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади