
Осиё Кубоги саралаши доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Шри-Ланка термаси бош мураббийи Ҳассан Руми иштирок этди.
- Бугунги ўйиндан мамнунман. Ҳисобга қарамай, шогирдларим яхши ўйин кўрсатишди. Маълум муддат машғулотларда узилиш бўлди. Йигитлар олти ой давомида футбол ўйнамади, бу ҳам мағлубиятга асосий сабаблардан бири бўлди. Жамоа аралаш таркибда йиғилган, ёшлар ва ёши катта ўйинчилар жамланган.
Қўрқмасдан шуни айтаманки, мамлакатдаги сиёсий вазиятга қармасдан, жамоа "тирик қолди". Бахтга қарши натижа ёмон бўлмади.
- Ўзбекистон сизлар кутган сценарийдаги ўйинни намойиш этишдими ёки жамоанинг бошқа қирралари ҳам кўзга ташландими?
- Биз шундай бўлишини кутгандик, рақибга қарши муносиб ўйнадик, натижа ҳам қўрқинчли бўлмади.
- Стадион атмосферасидаги таассуротлар қандай бўлди?
- Жуда мароқли. Тошкентга борганимда ҳам бу шаҳар менга ёққанди.
- Ўзбек футболчиларидан кимнинг ўйини маъқул келди?
- Барчаси яхши ўйин намойиш этишди. Қолаверса, Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб бораман. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар