1 112
Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман"
Кеча U-23 Осиё кубогининг 3-тур баҳслари якунига етди ва унда Япония U-23 Тожикистон U-23 устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Даики Матсуока иштирок этишди.
- Ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Биринчи ва иккинчи бўлимларда гол уруш учун жуда қулай имкониятлар яратдик. Аммо бу имкониятларнинг ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик. Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман.
- Жанубий Кореяга қарши қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз? Ҳужумкор ва очиқ футболми ёки ҳимоявий ва эҳтиёткорми?
- Кейинги босқичдаги рақибимиз Жанубий Кореялигини ҳозир сиздан эшитдим. Ҳозирча 3 кун вақтимиз бор ва бу вақт ичида биз ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар биз агрессив футбол кўрсатамиз. Сабаби, бу бизнинг ўйин услубимиз.
- Тожикистон билан ўйиндан олдин жамоангиз кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилганида, Тожикистон жамоасига ўйнашга имконият берармидингиз?
- Биз кейинги босқичга чиқиш чиқмаслигимиздан қатъий назар ҳужумкор ўйин кўрсатар эдик.
- Жанубий Кореяни қайси бир футболчисини асосий юлдуз деб ҳисоблайсиз?
- Ҳаммаси!
- Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги учрашув бу жуда катта қарама-қаршилик, бу ҳақда фикрингиз?
- Бу учрашувга жуда катта эътибор қаратилади. Ушбу қарама-қаршилик ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
- Даики Матсуоканинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?
- Бугун яхши ўйин ўтқаздик ва кўп гол урдик. Бу мусобақада бизнинг мақсадимиз чемпион бўлиш. Ушбу мақсадга эришиш учун биз жамоамиз билан ҳар бир ўйинга максимал даражада эътибор қаратишимиз керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)