23:54 / 10.06.2022
1 472

"The Ring" P4P қироли ўзгарди. Усикни ким пастга туширди?

"The Ring" P4P қироли ўзгарди. Усикни ким пастга туширди?
Профессионал бокснинг энг машҳур нарши ҳисобланган "The Ring" профессионал бокс вазнларида ўзининг норасмий рейтингини эълон қилиб боради. Шунингдек, нашрнинг вазн тоифаларидан қатъий назар "Pound 4 Pound" рейтинги ҳам анча эътиборни ўзига тортади. Бу сафар ҳам рейтингда ўзгариш бўлди.

3-ўринда борган япониялик Наоя Иноуэ Кроуфорд ва Усикдан ўтиб кетган ҳолда 1-ўринга кўтарилиб олди. У яқиндагина Нонито Донейр устидан муддатидан олдин ғалаба қозонган ҳолда 53 кг вазнда WBА, WBC, IBF камарлари бирлашган эди. Қолаверса, у 3 вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланади. Рейтинг билан танишинг:

1. Наоя Иноуэ (Япония)
2. Александр Усик (Украина)
3. Теренс Кроуфорд (Америка)
4. Эррол Спенс (Америка)
5. Хуан Франсиско Эстрада (Мексика)
6. Сауль Альварес (Мексика)
7. Василий Ломаченко (Украина)
8. Дмитрий Бивол (Россия)
9. Жош Тэйлор (Шотландия)
10. Жермелл Чарло (Америка)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "The Ring" P4P қироли ўзгарди. Усикни ким пастга туширди?