“Энергетик-БГУ” Беларусь олий лигасининг кашфиётига айланди. Минсклик “талабалар” чемпионатда пешқадам БАТЭни таъқиб қилишда давом этмоқда ва мавсум якунланида совринли ўринларга даъвогарлик қилиши кутиляпти.
Бу жамоанинг муваффақиятлари тўлиқ ўзбек футболчиларига боғлиқ бўлиб турибди. Жамоанинг асосий юлдузи сифатида ўнта учрашувда 11 та гол ва тўртта ассист билан мусобақа тўпурари ва энг фойдали ўйинчиси бўлиб турган Бобур Абдухолиқов тан олинган бўлса-да, клубдаги бошқа ҳамюртларимиз – Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Абдулқодир Ҳусанов ҳам асосий фигуралар сифатида эътироф этилмоқда.
Буни Беларусь чемпионати таҳлилчиларининг ҳар икки футболчимиз ўйинига берган баҳосидан билиб олса бўлади.
Абдулқодир Ҳусанов, 18 ёш.
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчиси “Энертегик-БГУ” асосий таркибидаги энг ёш ўйинчи. Февраль охирида 18 га тўлди. Шунга қарамай, жамоада энг кўп ўйнаётганлардан бири. Фақат уч футболчи – Ҳусанов, Артём Макавчик ва Ярослав Макушинский ўнта учрашувни тўлиқ ўтказган холос.
Абдулқодирнинг энг даҳшатли “қуроли” – жарима нуқтасидан йўлланган ўта кучли зарбаларидир. У тепган тўп дарвозага етиб боргунича траекториясини ўзгартиради ва шу орқали дарвозабонларни қийнаб қўяди. Ҳусанов худди ана шундай зарба билан “Неман” дарвозасини ишғол қилди.
Ёш ҳимоячи жамоадошларига ҳам гол уриши учун имконият яратиб берди. Хусусан, Бобур Абдухолиқов унинг пасидан унумли фойдаланди.
Ҳусановнинг голлари сони ошиши мумкин эди. Лекин унинг жарима нуқтасидан йўллаган зарбаларини Сергей Черник (“Шахтёр”), Владимир Бушма (“Торпедо-БелАЗ”) ва Евгений Абрамович (“Арсенал”) каби дарвозабонлар катта қийинчилик билан бўлса-да, қайтаришга эришди.
Абдулқодир Ҳусанов ҳаракати давомида 95 та, узоқ масофага 85 та пас узатди. Унинг пасларидан 57,6 фоизи жамоадошларига аниқ етиб борди. Бу кўрсаткич бўйича 18 ёшли футболчимиз олий лиганинг энг кучли 15 нафар футболчиси рўйхатидан жой олган.
Ҳусановнинг ҳимоя чизиғидаги ишончли ўйини натижасида “Энергетик-БГУ” гранд клублар – БАТЭ ва “Шахтёр-Солигорск” билан энг кам гол ўтказган учта жамоадан бири бўлиб турибди.
Абдулқодир ҳимоя чизиғидаги яккакурашларда 70 ва “иккинчи қават”даги курашда 57 марта иштирок этиб, бу борада жамоаси етакчиси ҳисобланади. У ҳаводаги курашларнинг 72 фоизида рақибдан устунлик қилди.
Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 23 ёш
Ўзбекистонлик футболчилардан яна бири – Шоҳруҳбек Аюдураҳмонов Свирепа билан биргаликда майдон марказида устунлик ўрнатган. “Пахтакор” тарбияланувчиси Беларусь чемпионатига келиши билан “Энергетик-БГУ”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. У дастлабки ўнта турдан фақат иккитасида захирага олинди холос, қолганларида тўлиқ ҳаракат қилди.
Абдураҳмонов олий лигада узоқ масофадан энг кўп – 19 марта зарба берган ўйинчи ҳисобланалди. Шоҳруҳбек лигадаги ягона голини майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон узоқ масофани босиб ўтганидан кейин аниқ зарба билан киритди.
Ўзбек ярим ҳимоячисининг ҳисобида бир жуфт голли пас ҳам бор.
Бундан ташқари, рақиблар “Энергетик-БГУ” футболчилари орасида энг кўп Абдураҳмоновга қарши ўйин қоидасини бузди. Уни 21 марта қоидага зид равишда тўхтатиб қолишди. Ҳамюртимиз 44 та уриниш билан рақибни кўп алдаб ўтиш бўйича ҳам энг кучли ижрочилар қаторида.
Бундан ташқари, 23 ёшли ўйинчининг ўзи ҳам рақибга нисбатан 25 марта фол ишлатган ва бу лигада учинчи кўрсаткич. Мутахассислар унинг фолларини рақиб жамоа ҳужумини тўхтатишда самарали бўлганини таъкидлади.
Бобур Абдухолиқов, Абдулқодир Ҳусанов ва Шоҳруҳбек Абдураҳмоновдан ташқари “Энергетик-БГУ”да Аббосбек Жумақулов ҳам бор. Бу футболчимиз янги жамоасидаги дебют учрашувини 10-турда ўтказди ва жамоадошлари учун пенальти ишлаб берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)