08:58 / 13.06.2022
2 421

Ўзбек боксчиси жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади

Ўзбек боксчиси жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) WBА чемпионлик камари Жош Тэйлордан вакант қолган эди. WBА ташкилоти ушбу камар учун Доминикан вакили Алберто Пуэлло ва ўзбек боксчиси Ботир Аҳмедов жангига буйруқ берди. Музокаралар олиб бориш учун 25 июнга қадар вақт белгиланди. Агар келишувга эришилмаса, 5 июль куни жангни ташкил этиш учун очиқ промоутерлик савдоси ташкил этилади.

Аҳмедов Сирдарё вилоятида туғилган бўлиб, Рио Олимпиадасида Туркия шарафини ҳимоя қилган. Профессионал боксда Россия номидан жангларда иштирок этаётган эди. Аммо бир нечта таъқиқлардан сўнг, ҳозирда у Ўзбекистон номи билан қайд этилмоқда. Ботир Аҳмедов ҳозир Сирдарё вилоятида бўлиб турибди ва енгил машғулотлар ўтказмоқда. У тез орада океан ортига жўнаб кетади.

Ботир Аҳмедов бошқа ўзбек боксчилари қаторида Мир Бокса компанияси билан шартнома имзолаган ва Жоэл Диаз қўл остида машғулотлар олиб боради. У ҳозирга қадар 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалаба қозонган (8 нокаут). Ягона маълубиятини жаҳон чемпионлик камари учун жангда Марио Барриосдан қабул қилиб олган. Аммо бу жанг натижаси кўплаб эътирозларга сабаб бўлган эди.

Ушбу тўқнашув ғолиби жаҳон чемпионлик камарини Венесуэла вакили Исмаэл Барросодан 90 кун ичида ҳимоя қилиши керак.

Қолаверса, кейинги мажбурий даъвогарни аниқлаш учун испаниялик Сандор Мартин ва британиялик Оҳара Дэвис ўзаро жанг ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек боксчиси жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади