U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Тимур Кападзе қатнашди.
"Биринчи навбатда, бутун Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман! Қийин ўйин бўлди. Финалга чиқдик. Қисқа вақт ичида Япониянинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Кўрганингиздек, йигитлар бугун ҳар тарафлама ирода кўрсатишди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар борларини беришди. Бу барчамизнинг ғалабамиз. Табриклайман!", – деди Кападзе.
- Жамоа Японияни ниманинг ҳисобига мағлуб этди деб ўйлайсиз?
- Ҳамма сирларни оча олмаймиз. Барчаси тактик ишланмалардан келиб чиқиб содир бўлди. Биз шу орқали уларни мағлуб этишга эришдик.
- Бугун ўзбекистонлик мухлислар стадионга киритилмади. Ғалабада журналистлар ҳам қайсидир маънода ҳисса қўшишди. Нима дейсиз?
- Мухлисларнинг киритилиш-киритилмаслиги кеча ҳам ноаниқ эди. Аммо афсуски, уларсиз ўйин ўтказдик. Мухлислар билан ўйнасак, янада яхши бўларди.
Мақсадимиз юқори эди. Шунчаки ютишимиз лозим эди, чунки ўз уйимиздамиз. Мухлислар уйда ва стадион ташқарисида бизни қўллаб-қувватлашини билардик.
- Биринчи таймдан кейин ҳисоб 0:0 эди ва вазиятларимиз ҳам кам эди. Йигитларга танаффусда нималарни уқтирдингиз?
- Бунақа ўйинларни бир ўйин ҳал қилади. Кўрдингиз, биринчи таймда бизда 1-2 та имконият бўлди, Японияда эса умуман вазиятлар йўқ эди. Биз Япониянинг хатоларидан унумли фойдаландик. Жалолиддиновнинг голидан кейин ҳаммаси ижобий тарафга ўзгарди.
- Тимур Кападзе кўпроқ "Пахтакор" стадионида ўйнашни хоҳлайди, деган миш-мишлар кузатилганди. "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида фикр билдирсангиз...
- Албатта, ҳам ярим финал, ҳам финални "Пахтакор"да ўтказишни хоҳлагандик. Чунки майдон ҳолатини кўриб турибсиз. Яхши майдон ва ҳаво футболчилар учун жуда зарур. Дим ҳаво футболчиларга салбий таъсир қилади. Футболчилар майдон оғир эканлигини айтишади. "Пахтакор"да ҳаммаси енгилроқ. Афсуски, ОФКнинг талаблари туфайли ярим финал "Бунёдкор"да ўтди. Менимча, финал ҳам шу ерда бўлиб ўтади.
- Ўзбекистон U-23 иккинчи марта Осиё Кубогида зафар қучиши мумкин. Бу борада нима дея оласиз? (хорижлик журналист саволи)
- Финалда эканлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз. Насиб бўлгани бўлади. Финал битта ўйиндан иборат. Саудия Арабистони кучли эканлигини яхши биламиз. Ёшларимиз бу турнирда ғолиб бўлган. Биз ҳам мухлисларимизни шод этишга астойдил ҳаракат қиламиз.
- Жамоа финалда Саудия Арабистони билан ўйнаймиз. Олдин бу жамоани Отабек Ғуломхўжаев бошқарган пайтда жамоамиз аъзолари Саудия Арабистони билан тўқнаш келганда турли нохуш ҳолатлар кузатилган. Провакацияларга учмаслик учун йигитларга нималарни уқтирасиз?
- Биз ўзига яраша хулоса чиқардик. Саудия Арабистони билан саралашда тўқнаш келгандик, у бошқа турнир эди. Ундан кейин кўплаб мусобақаларда рўбарў келдик. Биз бир-биримизни жуда яхши таниймиз.
- Кўпчилик стадионга киритилмаганини салбий тарафларини кўрсатиб ўтди. Бунинг ижобий тарафлари ҳам бўлдими? Чунки футболчилар босим ҳис қилишмади. Ўйин учун футболчиларга қандай кўрсатмалар бергандингиз?
- Биринчи навбатда, турнир бошидан йигитларга келаётган мухлислар бизга ёрдам бериш учун келади, деб айтдим. Босим ҳис қилмасликларини таъкидладим, қулоқларига қуйдим. Кўрганингиздек, бу фойда берди. Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.
- Достон Турсуновнинг ҳолати ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Менимча, ҳаммаси яхши. Оёғи озроқ тортиришиб қолди, шекилли. Қийин ўйин бўлди, анча тер тўкишди. Кичик жароҳатлар ва сариқ карточкалар кўпайиб кетганлар бор. Насиб бўлса, ҳамма футболчиларимиз саломат бўлишсин. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади