
Беларусь Олий лигаси ўртамиёналаридан бири ҳисобланган "Белшина" клуби ўзбекистонлик ҳужумчи трансферини эълон қилди.
Бобруйскликлар 26 ёшли Владислав Нуриев билан шартнома имзолади. Легионеримиз ички биринчиликнинг 11-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" жамоасига қарши беллашувда дебют қилди.
Нуриев бунгача "Обод", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қирғиз Республикаси, Ҳиндистон чемпионатларида ҳам тўп тепган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар