Ўзбекистон футбол ассоциацияси U-23 Осиё кубоги финал учрашуви чипталари масаласида расмий изоҳ берди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси баёнотига кўра, бугун iTicket.uz сайтига ташриф буюрувчилар оқими жуда кўп бўлганлиги сабабли сайтда носозликлар юзага келган.
"U-23 Осиё кубоги финал учрашувига қизиқиш юқори бўлмоқда. Бугун iTicket.uz онлайн платформа томонидан ва “Бунёдкор” стадиони кассаларида чипталар сотуви бошланди. iTicket.uz компаниясининг маълум қилишича, сайтга ташриф буюрувчилар кўплиги сабаб платформада техник носозлик юзага келган ва яқин вақт ичида бу муаммо бартараф этилади. Сайтдаги носозлик сабаб кассаларда катта навбатлар кузатилган. Умид қиламизки, чипталар сотуви давом эттирилиб, футбол мухлислари тартибга риоя қилган ҳолда уларни харид қилишади", - дейилади ЎФА расмий баёнотида.
Шу билан бирга, "Бунёдкор" стадиони кассалари атрофида кўплаб чайқовчилар борлиги ҳам ЎФА томонидан қайд этилган. Видеомурожаатда iTicket.uz сайти маълумотларига кўра бугун 10 мингта чипта сотилгани қўшимча қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади