
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финал учун оқ рангли формаларни тайёрлаб қўйганига қарамай бугун кўк формада ўйнайди. Регламентга кўра, учрашувнинг расмий мезбони Ўзбекистон терма жамоаси ва форма рангини айнан мезбон жамоа танлайди.
Бироқ ОФК Ўзбекистонга оқ формада ўйнашни рад қилган, бунинг сабабини сўрашганида "no comment" дейишган. Шу боис Саудия Арабистони финалда оқ рангли формада майдонга тушади.
Одатда бундай ҳолатда муаммони учрашув комиссари ҳал қилиши керак, аммо бу вазиятда у ҳам ҳеч нима қила олмади. Кўринишидан, "тепадан" буйруқ келган шекилли. Бу эса катта эҳтимол билан ОФКнинг Саудия Арабистонини қўллаб қувватлаётганини исботлайди.
Формадан ташқари финал учрашувига қатарлик араб ҳаками тайинланди, одатда финал баҳсларига нейтрал ҳакамлар тайинланарди. Бундай вазиятда, Япония, Жанубий Корея ёки, дейлик, Малайзия давлатидан ҳакам танланса бўларди.
Қўшимча қилиш керакки, ОФКнинг энг катта ҳамкорларидан бири ҳисобланган "Neom" компанияси айнан Саудия Арабистонида жойлашган", - деб ёзади Николай Егоричев телеграмдаги ўз каналида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар