1 310
Аббос Файзуллаев: "Майдоннинг чими яхши ҳолатда эмасди, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди"
Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони учрашувидан кейин термамиз ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев махсус ҳудудда фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
- Авваламбор, мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бугун ғалаба қозониб, мусобақа бош совринини мухлисларимизга тақдим қилмоқчи эдик. Начора, ҳаётда мағлубият билан ғалаба ёнма-ён юради. Тўғри, ҳозирда мағлубиятни қабул қилиш қийин. Лекин бундан сабоқ олиб, келгуси турнирлар учун хулоса чиқарамиз. Ҳаётда йиқилган одам қайта тура олиши керак. Биз кучли бўлиб қайтамиз.
- Майдоннинг чими жамоани қониқтирдими?
- Тўғрисини айтсам, ундан қониқмадим. Чунки майдоннинг чими яхши ҳолатда эмасди. Лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Шунга қарамай, ўйин сўнгигача боримизни бердик.
- Бугун терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар уюштириб, гол уролмади. Рақиб эса кам сонли қарши ҳужумлардан тўп киритди. Жамоага нима етишмади?
- Албатта, футбол қоидаси шу — вазиятлардан унумли фойдаланиб, кўп гол урган жамоа ғалаба қозонади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади