Швейцария аппеллция суди ФИФА собиқ амалдорини қамоққа ҳукм қилган ва «ПСЖ» президентини оқлаган.
ФИФА собиқ бош котиби Жером Валке шартли равишда 11 ойга қамалган. У ҳужжатларни қалбакилаштириш ва пора олиш бўйича айбдор деб топилган. «ПСЖ» президенти Носсир ал-Халайфи эса Валкени бу жиноятга ундаганликдан гумон қилинган эди, аммо суд уни оқлаган.
2020 йилда Валке айни жиноятларни содир этмаган деб топилиб, оқланганди. Аммо прокуратура ҳукмга нисбатан аппеляция берган.
2015 йилда ФИФА бош котиби Валке ахлоқ қўмитаси томонидан футболдан четлатилганди. У 2010 йилда жаҳон чемпионатини ЖАРда ўтказиш ишларини ташкил қилиш учун пора олишда гумонланган эди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарлари Зепп Блаттер ва Мишел Платини устидан ҳам суд жараёни бошланган. Ҳукм кейинги ой бошида эълон қилиниши кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар