
Профессонал бокснинг 53,5 кг вазн тоифасида WBА, IBF, WBC камарлари эгаси, 3 вазнда жаҳон чемпиони, P4P етакчиси япониялик Наоя "Монстр" Иноуэ (23-0, 20 КО) 55,3 кгга вазн кўтарса Муроджон Аҳмадалиев ёки Стивен Фултондан қайси бирини танлаб жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Агар Аҳмадалиев ва Фултон камарларни бирлаштириш учун ҳаракат қилса ва мен ўз вазнимда 4 та камарни муваффақиятли бирлаштирсам, мен ва улар ўртасидаги баҳс ғолиби ўзаро жанг ўтказиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, бу жаҳон бокси учун ҳам идеал сценарий бўлади", - деди Иноуэ.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) WBA ва IBF камарларини Ронни Риосдан муваффақиятли ҳимоя қилди. WBC ва WBО камарлари эса америкалик Стивен Фултонга (21-0, 8КО) тегишли бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар