
Роналд Куман "Барселона" тактика борасида ўтмиш билан яшаяпти деб ҳисоблайди.
"Нидерландиялик сифатида, ўйинда устунлик қилиш тарафдориман. Агар сен уч марказий ҳимоячи ва беш ҳимоячи билан ўйнасанг, буни ҳимоявий схема дейиш мумкинмас. Ушбу схемада 3 ёки 4 ой ўйнаган ҳолда, биз сўнгги йиллардаги энг яхши ўйинларни ўтказдик. Бунга яққол мисол "Атлетик"га қарши Кубок финали.
"Барса" ўтмиш билан яшамоқда: 4-3-3, тики-така. Футбол ўзгарди. У ҳозирда тезкорроқ ва жисмоний жиҳатдан талабчанроқ бўлди. Ўтмиш билан яшаш мумкин эмас", – дейди "Барселона" собиқ бош мураббийи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар