Суперлиганинг қоллирилган 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Албатта ўйиннинг биринчи бўлимида назоратга эга бўлдик. Фақат иккинчи бўлимда индивидуал хатолар эвазига голлар қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик.
- Амалдаги чемпионга қарши қандай услубда ўйнашни режалаган эдингиз?
- Албатта "Пахтакор"га қарши биз ҳимоявий ва жипслашган холатдаги ўйин услубини режа қилган эдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, юқорида айтганимдек фойдалана билмадик. Баъзи вазиятларда қисқа узатмалар орқали ҳам ўйин ташкил этдик.
"Пахтакор"га қарши ўйинда етакчи футболчиларимизнинг йўқлиги яққол сезилди. Масалан, Алиқулов ва Отахоновлар майдонга туша олмаганликлари жамоамиз ўйинининг сифатли чиқмаганига сабаб бўлди. Бундан ташқари Фаррух Ибрагимов ҳам жароҳат олди, шу сабаб ўйин давомида ҳимоя чизиғимиз бир оз кучсиздек кўринди. Лекин "Пахтакор" ҳам Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири эканини унутмаслик керак. Улар бугун ўз ишларини аъло даражада бажаришди.
Бугунги ўйиндан сўнг 2-3 кун дам оламиз. Кейин яна йиғинга киришиб трансферлар ойнаси вақтида таркибга янги футболчиларни жалб этиш устида ишлаймиз.
- Дарвозабоннинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Албатта, юқорида айтганимдек биринчи гол ноқулай вазиятда урилди. Иккинчи гол эса яққол ҳимоячиларнинг хатоси эвазига юзага келди. Умуман айтганда, дарвозабонларимиз кўрсатаётган ўйинлардан мамнунман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар