
Ўзбекистонлик ёш полвонлар Осиё чемпионатини 4 та медаль билан муваффақиятли бошлашди. Баҳрайннинг Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Биринчи кун доирасида Ўзбекистонлик “классик” курашчилар 4 та медалга сазовор бўлишди:
- 77 кг вазн тоифасида иштирок этган Самандар Бобоназаров қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
- Азаматжон Абдубаннобов (-87 кг) ҳамда Темурбек Насимов (-130 кг) шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
- Алишер Ғаниев (-55 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.
Спортчилар дастлабки кунни 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлашди. Бугун мусобақа доирасида юнон-рум кураши баҳслари давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар