
Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.
-66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Раҳимжон Субхонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпионига қарши курашди.
Якунда Абе ёш спортчимизни 2 вазари баҳоси билан мағлуб этиб, ўзининг 3 йилдан бери узилмаётган мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди. Субхонов эса кумуш медал билан тақдирланди.
Шу тариқа, Субхонов фаолиятида илк бор «Катта дубулға» турнирларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан ташқари у жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
Ҳамюртимиз бунгача жаҳон рейтингида 197-поғонада жойлашган эди. Унинг бу кумуш медали янги ҳафтада кучли 50 таликка кириши учун замин яратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар