14:30 / 11.07.2022
1 498

Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!

Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!
“Ювентус”нинг собиқ футболчиси Массимо Мауро туринликлар билан хайрлашган аргентиналик юлдуз Пауло Дибалага маслаҳат берди.

Массимо Мауро “Ювентус” сафида 1985-1989 йилларда тўп тепган.

- “Рома” Дибала учун энг яхши вариант. Чунки Жозе Моуриньо ўйинчи учун муҳим сифатларни кашф қилишни биладиган мураббий ҳисобланади.

Португалиялик мутахассис Дибалани ҳар мавсум камида 20 та гол урадиган тўпурарга айлантиришига аминман. Тэмми Абрахам ва Лоренцо Пеллегрини ёнида ўйнаб, Дибала янги қирраларини очиши ва ўзини нималарга қодирлигини кўрсата олади
, - деди Массмо Мауро.

Пауло Дибала Туриндаги етти йиллик фаолиятидан кейин жамоа билан хайрлашди. Айни пайтда аргентиналик юлдуз бир неча клубдан таклиф олган. Улар орасида “Рома” ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!