Кеча бир қатор хориж нашрлари Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби футболчиси Жалолиддин Машариповни бошқа жамоага ўтгани борасида хабарлар тарқатди.
Манбаларда ёзилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига ўтмоқда. Аввал ҳам шу жамоада ижара асосида тўп тепган Машариповнинг ўйинлари клуб раҳбариятига маъқул келгани боис у билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олинган. Трансфер яқин орада эълон қилиниши кутилаётгани айтилганди.
SPORTS.uz Жалолиддин Машарипов билан боғланди ва ушбу маълумотларга аниқлик киритди. Футболчининг билдиришича, чиндан ҳам БАА жамоасидан тинимсиз равишда таклифлар бўлмоқда. Аммо шартнома имзоланмаган.
Қолаверса, "Ал-Насср" клубининг янги бош мураббийи франциялик Руди Гарсия ҳамюртимизга ишонч билдирмоқчи. Шунинг учун ҳозир БАА варианти Машариповнинг кун тартибидан ўрин олмаган. Жалолиддин жамоасининг Испанияда бўладиган йиғинига йўл олиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар