Беларусда йиғин ўтказаётган "Бунёдкор" "Энергетик-БГУ" билан назорат баҳсида қатнашди.
Ўйин бошидаёқ 2 та тўп ўтказиб юборган "Бунёдкор" 2-таймда вазиятни ўнглашга эришди. Дастлаб 58-дақиқада Умарали Раҳмоналиев жарима зарбаси орқали чиройли гол урган бўлса, Жасур Ҳакимов ўзи ишлаган пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 2:2.
Алоҳида айтиш жоиз, "Энергетик-БГУ" етакчилари, шу жумладан, ҳужумчи Бобир Абдихолиқов ва ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов мазкур учрашувда иштирок этмади. Беларусликлар сафида ҳамюртларимиздан фақат Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўйнади.
Биринчи таймда ғалаба қозониб турган Беларусь клуби иккинчи таймда 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган футболчилар хизматидан фойдаланди.
"Бунёдкор" – "Энергетик-БГУ" 2:2
Голлар: Иля Гришенко, 12 - 0:1. Иля Гришенко, 20 - 0:2. Умарали Раҳмоналиев, 58 - 1:2. Жасур Ҳакимов, пенальти 88 - 2:2.
"Бунёдкор" (1-тайм): 32. Суҳроб Султонов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Даврон Эргашев, 6. Аваз Ўлмасалиев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 10. Расул Йўлдошев, 11. Дмитрий Побулич, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 8. Францис Нарх, 14. Ҳусайн Эргашбоев, 49. Иброҳим Томива.
"Бунёдкор" (2-тайм): 91. Зафар Сафоев, 7. Фарҳод Мираҳматов, 2. Сардор Хурсандов, 4. Даврон Эргашев, 29. Музаффар Олимжонов, 19. Билол Туплиев, 25. Муҳаммадсафо Фозилов, 33. Умарали Раҳмоналиев, 15. Жасур Ҳакимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 49. Иброҳим Томива.
"Энергетик-БГУ": 1. Денис Селедцов, 3. Алексей Лаврик, 15. Иля Лукашевиц, 25. Роман Папарига, 8. Ярослав Макушинский, 5. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 22. Максим Кунский, 17. Данил Силинский, 11. Иля Гришенко, 14. Павел Пашевич, 9. Артём Турич.
Бунёдкор, Минск, Энергетик-БГУ “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”