
“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг яна бир мавсум “Милан” шарафини ҳимоя қилади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, ҳужумчи тез орада “россонерилар” билан шартнома имзолайди.
Манбага кўра, 40 ёшли швед миланликлар билан 2023 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган битим борасида келишиб олган. Унга кўра Ибрагимович йилига 1,5 миллион евро маош ва турли хил бонуслар олади.
Златан ўтган мавсум "Милан"нинг барча мусобақалар доирасидаги 27 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар