
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Реал" ва "Барселона" АҚШнинг Лас-Вегас штатида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Беллашув каталонияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Баҳсдан сўнг "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Орқа чизиқда яхши ҳаракат қилдик, аммо бошқа сифатлар етишмади. Ўйин шиддатли кечди, айниқса, биринчи бўлимда. Жисмоний тайёргарлик туфайли барча футболчиларни ротация билан ўйнатдим.
Бензема? У дунёнинг энг яхши футболчиси. Айтишим мумкинки, у бўлмаса, ўрни аниқ сезилади. Карим кейинги назорат учрашувида майдонга тушади.
Янги трансферлар ҳақида янгилик йўқ. Барчаси Себальос ва Асенсионинг қолиш ёки кетиши билан боғлиқ". «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар