
"Рома" сафида тўп тепаётган легионеримиз Элдор Шомуродов фаолиятини А Сериянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Serianews.com" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳамюртимизга Италиянинг "Сампдория" клуби қизиқиш билдирмоқда. Генуяликлар сафини Франческо Капуто тарк этадиган бўлса, Элдор унинг ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Ўз навбатида "бўрилар" Абрахамга захира варианти топган тақдирдагина Элдорни сотиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Шомуродовнинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги баҳоси 8 миллион еврони ташкил этади. У ўтган ёзда "Женоа"дан Рим клубига 18 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.