
Элдор Шомуродовнинг агенти, ProSports Management вакили Қаҳҳор Мўминов Championat.asia нашрига ўз мижозининг бошқа клубга ўтиши мумкинлигини маълум қилди.
"Элдор бошқа клубга ўтиш арафасида эканлиги туфайли "Тоттенхэм" билан ўйинга бормади. Ушбу жараён трансфер ёки ижара кўринишида бўладими? Бу саволни "Рома" клубига берган маъқулроқ", - дейди Қаҳҳор Мўминов.
Аввалроқ, Италия матбуоти Шомуродовнинг "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг режаларига кирмаётгани хақида хабар қилганди. Бугун эса Элдор Шомуродовнинг "Рома" билан Исроил сафарига бормаслиги ойдинлашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар