АГМК ўз сафига грузиялик футболчи Гиорги Папавани қўшиб олди.
"Жамоамиз ёзги трансфер ойнасидаги охирги келишувга эришди. Эркин агент мақомидаги тажрибали футболчи, Грузия футболи юлдузларидан бири — Гиорги Папава таянч ярим ҳимоячи саналади.
АГМК футбол клуби «Динамо» Тбилиси жамоасининг кўп йиллик сардори — Гиорги Папава билан ярим йиллик шартнома имзолади.
Фаолиятини «Динамо» Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг «Неа Саламина» жамоасида ўйнаган ва Грузияда «Дила Гори» ҳамда «Рустави» клубларида ҳам тўп тепган Папава охирги 4 мавсумни «Динамо» Тбилисида жамоа сардори сифатида ўтказди ва 4 маротаба Грузия чемпионлигига эришиб, 3 бор мамлакат кубогини қўлга киритган. Гиорги Папава Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида майдонга тушган.
Папава фаолияти давомида 267 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 7 маротаба гол урган.
Умид қиламизки, Гиорги АГМК билан ҳам Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритади.
АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Гиорги!" — дейилади олмалиқликлар хабарида.
Манба: АГМК матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»