
Суперлига иккинчи даврасини "Пахтакор" Тошкентда "Динамо"га қарши ўйин билан бошлайди.
Ушбу жамоалар чемпионатлар тарихида умумий ҳисобда 49 та учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 38 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. "шерлар" рақиб дарвозасига 100 тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 24 та гол ўтказиб юборишган. Тошкентда ўтказилган 24 учрашувнинг 22тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалаба - 6:0. "Пахтакор" фойдасига.
Таъкидлаш керакки, эртанги баҳс Максим Шацких учун "Пахтакор" бош мураббийлигидаги расмий дебют ҳисобланади.
"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 август, душанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар