
“Болонья” клуби спорт директори Жованни Сартори “Спорт Экспресс” билан суҳбатда Элдор Шомуродовни “Рома”дан харид қилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.
- “Рома” Белотти келгани учун Шомуродовни “Болонья”га сотиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз Элдорни сотиб олмоқчи эмасмиз, — деди Сартори “Спорт Экспресс”га берган интервьюсида.
Аввалроқ, “Рома” Шомуродовни “Болонья”га сотиши хабар қилинганди. Шунингдек ўзбекистонлик футболчига “Торино”, “Сассуоло” ва Англиянинг “Вулверхэмтон” клублари қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар