date
views 1 648

"Насаф" бугунги ғалабадан сўнг икки поғона юқорилади (турнир жадвали)

"Насаф" бугунги ғалабадан сўнг икки поғона юқорилади (турнир жадвали)
Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан қолдирилган "Динамо" - "Насаф" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда қаршиликлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Аждарлар"нинг ўйиндаги илк голига жамоага янги қўшилган легионер Ален Масович муаллифлик қилган бўлса, кейинчалик Ҳусайн Норчаев пенальтидан гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Шунингдек, Дилшод Саитов ва Ғолиб Ғайбуллаев ҳам биттадан гол киритишни уддалади.

Мазкур ғалабадан сўнг қаршиликлар Суперлига турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Қуйида турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" бугунги ғалабадан сўнг икки поғона юқорилади (турнир жадвали)
-->