Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳри мезбонлик қилган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг сўнгги тур баҳслари 9 август, сешанба куни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳал қилувчи турда Нидерландияга қарши баҳс олиб борди.
Жаҳонгир Воҳидов ўз партиясини ғалаба билан якунлади. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдоров эса дуранг қайд этди. Ўзбекистон 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олтин медал масаласини ҳал қилди ва ўз тарихида илк бор Олимпиада чемпионига айланди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадада бирорта турни бой бермаган ягона жамоа бўлди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахмат Олимпиадасида Непал (4:0), Фарер ороллари (4:0), Словения (3:1), Словакия (4:0), Перу (4:0), Арманистон (3:1) термаларини ютган бўлса, АҚШ, Ҳиндистон ва Ҳиндистон-2 билан дуранг (2:2) ўйнади.
Шахмат Олимпиадаси, Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!