21:27 / 09.08.2022
1 302

Шахмат олимпиадаси. Йигитларимиз яна 3 та медални қўлга киритишди

Шахмат олимпиадаси. Йигитларимиз яна 3 та медални қўлга киритишди
Ҳиндистондаги 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидан хушхабарлар келиши давом этмоқда. Гап шундаки, дунё биринчилигида жамоавий баҳслардан ташқари индивидуал натижалар бўйича ҳам медаллар ўйналади.

Ушбу индивидуал натижалар бўйича Жаҳонгир Воҳидов 4-тахтада ўйнаган шахматчилар орасида энг яхши натижани қайд этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Нодирбек Абдусатторов эса 1-тахтадаги шахматчилар орасида кумуш медални қўлга киритди. У ҳаттоки шахмат тожининг амалдаги соҳиби Магнус Карлсенни ҳам ортда қолдирди. Бу тахтада олтин медаль мезбон ҳиндистонлик Гукешга насиб этди.

Яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев эса 2-тахтадаги шахматчилар орасида бронза медали соҳиби бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат олимпиадаси. Йигитларимиз яна 3 та медални қўлга киритишди