Видеодан кадр
“Жуда хурсандман, кайфиятимга кайфият қўшилди. Бутун халқимиз сизларни олқишлаяпти. Ўзбекистонда бугун катта байрам, тарихий байрам”, – деди президент илк марта шахмат Олимпиадасида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан телефон орқали мулоқотида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбек йигитларини телефон қилиб қутлади. Суҳбат видеосини президент матбуот хизмати эълон қилди.
Давлат раҳбари билан телефонда жамоа номидан Жаҳонгир Воҳидов гаплашди. Президент уларни ғалаба билан ўзи ва Ўзбекистон халқи номидан қутлади.
“Ўзингни ҳам олтин медал билан табриклайман. Нодирбек, Жавоҳир, Шамсиддинни ҳам менинг номимдан ўзинг табриклаб қўй. Худо хоҳласа, Ўзбекистонда кутиб оламиз, кўришамиз. Тарихимизда жуда катта из қолдириб, ўзбек миллати нимага қодир эканини яна бир марта намоён этдиларинг.
Жуда хурсандман, кайфиятимга кайфият қўшилди. Бутун халқимиз сизларни олқишлаяпти. Ўзбекистонда бугун катта байрам, тарихий байрам”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент ёш шахматчиларнинг катта-катта жамоалар билан муваффақиятли ўйинларини эътироф этди. “Нидерландия билан ўйинларингни кўриб қойил қолдим. Халқимиз номидан табриклайман, ғалабалар муборак бўлсин. Илойим охиргиси бўлмасин”, – деди у.
Давлат раҳбари 2026 йилги шахмат Олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик ҳозирдан бошланишини айтди.
“Тайёргарликни ҳозир сизлар бошлаб бердиларинг. Бутун дунё қойил қолдики, энди улар ҳам келажакда Ўзбекистонга келишга тайёргарлик кўради. Лекин биз унданам яхши тайёргарлик қиламиз”, деди президент.
Шавкат Мирзиёев қизлар терма жамоаси аъзолари ва мураббийларга ҳам президентнинг ташаккурини етказиб қўйишни сўради ва “Давай” дея гўшакни қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон тарихида эришилган шахмат олимпиадасининг илк чемпионлиги бўлди.
Беш аъзодан иборат эркаклар терма жамоаси жами 11 та тур натижасига кўра энг яхши натижани қайд этди. Қолаверса, ўзбекистонликлар мусобақа давомида бирорта турда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.
Шу билан бирга, Жаҳонгир Воҳидов 4-тахтада ўйнаган шахматчилар орасида олтин, Нодирбек Абдусатторов 1-тахтада кумуш, Нодирбек Ёқуббоев 2-тахтада бронза медали соҳиби бўлди.
Аёллар терма жамоаси эса 162 жамоа орасида 31-ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас