23:09 / 10.08.2022
1 201

Шавкат Мирзиёев халқаро шахмат олимпиадаси чемпионларини фахрий унвон билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев халқаро шахмат олимпиадаси чемпионларини фахрий унвон билан тақдирлади
«Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Ҳужжат матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.

Қайд этилишича, интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этгани ва дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада чемпиони бўлгани, шунингдек, республикада спортни кенг оммалаштириш борасидаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотланади:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

- Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Вахидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Voxидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

- Егин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
- Соколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси.

«Келажак бунёдкори» медали билан

- Бобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Маликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Ҳамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев халқаро шахмат олимпиадаси чемпионларини фахрий унвон билан тақдирлади