УЕФА Суперкубогидан ўрин олган "Реал" - "Айнтрахт" ўйини якунига етди. Унда мадридликлар ишончли 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб 37-дақиқада Алаба учрашувда ҳисобни очди. Кейинчалик иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Бензема жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шу тариқа, "қироллик клуби" ўз тарихида 5-маротаба мазкур турнир ғолиблигини қўлга киритди ва энг кўп ғалаба қозонган жамоалар қаторидан жой олди. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Суперкубогида энг кўп зафар қучган мутахассисга айланиб олди.
УЕФА Суперкубоги
"Реал Мадрид" - "Айнтрахт" 2:0
Голлар: Давид Алаба 37', Карим Бензема 65'
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 23. Ферлан Менди, 4. Давид Алаба, 3. Эдер Милитао, 2. Даниэль Карвахаль (22. Антонио Рюдигер 85'), 8. Тони Кроос (18. Орельен Тчуамени 85'), 14. Каземиро, 10. Лука Модрич (21. Родриго 67'), 15. Федерико Вальверде (25. Эдуарду Камавинга 76'), 20. Винисиус Жуниор (19. Даниель Себальос 85'), 9. Карим Бензема.
Захира: 13. Андрей Лунин, 6. Начо, 5. Хесус Вальехо, 11. Марко Асенсио, 24. Мариано Диас, 7. Эден Азар, 17. Лукас Васкес.
"Айнтрахт": 1. Кевин Трапп, 2. Эван Н'Дика, 35. Тута, 18. Алмами Туре (21. Лукас Аларио 70'), 25. Кристофер Ленц, 8. Жибриль Соу, 17. Себастьян Роде (27. Марио Гётце 58'), 36. Ансгар Кнауфф, 15. Даити Камада, 29. Йеспер Линдстрём (9. Рандаль Коло Муани 58'), 19. Рафаэль Борре.
Захира: 31. Йенс Граль, 40. Диант Рамай, 20. Макото Хасебе, 5. Хрвое Смолчич, 22. Тимоти Чэндлер, 6. Кристиян Якич, 11. Фарид Алиду, 23. Йенс Хёуге.
Огоҳлантириш: Лукас Аларио 90+2' “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»