Италия А Серияси вакили “Сассуоло” клуби спорт директори Жованни Росси яна бир бор Элдор Шомуродов масаласига тўхталиб ўтди. Италиялик мутахассис жамоанинг ўзбек ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганини инкор қилди.
- “Сассуоло” ҳеч қачон Шомуродовни олишга қизиқмаган. Ҳозирги пайтда ҳам бу ҳужумчининг трансфери бизни қизиқтирмайди, - деди Жованни Росси.
“Рома” Элдор Шомуродов билан хайрлашишни эълон қилганидан кейин ўзбек ҳужумчисига “Монца”, “Болонья”, “Сассуоло”, “Торино”, “Вулерхэмптон”, “Галатасарой” ва “Бешиктош”дан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Манбаларнинг таъкидлашича, бу жамоалар орасидан фақат “Болонья” пойтахт клуби билан жиддий музокара олиб борди. Лекин томонлар трансфер шакли ва суммаси бўйича бир қарорга кела олмади.
Элдор Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия ва Италия юқори дивизионларида клублар миқёсида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас