22:35 / 11.08.2022
1 414

Тимур Кападзе жамоасининг дуранг ўйнагани хусусида қандай фикрда?

Тимур Кападзе жамоасининг дуранг ўйнагани хусусида қандай фикрда?
“Олимпик” – “Қўқон-1912” (1:1) ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин қийин бўлишини билардик. Чунки Суперлигада осон ўйинлар йўқ. Гол урганимиздан ташқари яна бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўғри, рақиб жамоа ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди. Учрашувни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

- “Олимпик”ни биринчи бўлим охирги 15 дақиқасида қарши ҳужумларда сусткашликка йўл қўйиши нима билан боғлиқ?
- “Қўқон-1912” бизни қарши ҳужумда бироз қийнади. Демак, ўша вазиятда жамоамиз бироз “яма”га тушиб қолди. Тўғри, барча ҳужуми ҳам ўтмади. Лекин ўша ҳолатда “яма”га тушиш эҳтимоли бўлди, деб ўйлайман. Ҳаммасини кўрамиз, ўрганамиз. Ҳимоячилар ҳам бироз ақллироқ ўйнаса бўларди. Биз ҳужумга ўтаётганда тўпни йўқотдик ва рақиб тезкорлик билан қарши ҳужумларга ўтди. Бундай вазият кетма-кет бўлгани учун кучни ҳам олди. Қаердадир хато ҳам бўлди.

- Шахзод Тоиров иккинчи бўлимда майдонга тушиб қўпол хатога йўл қўйди. Яна бир эпизодда хавфли ўйнади. Ўйинга кириша олмади. Бу нима билан боғлиқ?
- Балки тайёргарлик билан боғлиқдир. Марказий ҳимоячи бунақа хато қилмаслиги керак. Янаҳам бундай хато курашда эмасди. Аммо бунақаси бўлиб туради. Техник хато қилди. Албатта, яна гаплашамиз. Ҳар бир рақиб бундай хатодан фойдаланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе жамоасининг дуранг ўйнагани хусусида қандай фикрда?