Тўғриси, Суперлигада чемпионликдан кўра, ким якунда элитада қолиши кўпроқ интрига берадигандек туюлмоқда. Про-лигага тушиб кетиш учун мени фаворитларим ҳозирча 4 жамоани ташкил этмоқда. Уларнинг қай бири якунда элитада қолади? Кимнинг қандай устунликлари бор?
1-рақамли даъвогар - "Сурхон"
Тўплаган очкоси: 13
Олдинда турган ўйинлари:
Уйда: "Метталург", "Насаф", "Локомотив", "Пахтакор", "Қизилқум", "Динамо";
Меҳмонда: АГМК, "Қўқон-1912", "Суғдиёна", "Бунёдкор", "Нефтчи".
Жаноб Лопес бошчилигидаги "Сурхон" масаласи анчагина чигал. Клубнинг ўз майдонида ўйнамаётгани ва бошқа деталлар ўз йўлига. Мураббий ўз футболи учун пойдевор қуришни уддалай олгани йўқ. Жамоа анчагина тарқоқ ва ўз ўйин услубига эга эмас. Жамоани "тортиши" кўзда тутилган йигитлар эса, керак паллада асосий планга кўтарила олмаяпти. Испаниядан ташриф буюрган легионер маҳаллий футболчилар даражасида. Жўрабоев ва Марковичнинг ҳужумдаги тандеми Суперлигадаги энг кучсизлардан бирига айланди. Албатта, бу менинг фикрим, холос, бироқ таркиб борасида ҳам "Сурхон" бугунги рўйхатдаги энг камтарлардан бири бўлиб турибди.
Испаниялик мураббий имкон қадар комбинацион футбол ўйнашга уринмоқда, аммо баъзида ҳаракат қилишнинг ўзи камлик қиладигандек. Ҳозир, буни сурхондарёлик мухлислар учун эшитиш ёқимсиз, аммо жамоа элитани тарк этиш учун биринчи рақамли даъвогарлиги ҳақиқатга яқин. Олдиндаги ўйинларга эътибор қаратилса, "учар тулпорлар" лигада қолиш учун кураш олиб бораётган икки клуб билан меҳмонда ўйин ўтказишига тўғри келади. Жамоанинг ички муаммолари ҳам тобора кўпайиб бормоқда. Раҳбарият ва вилоят мутасаддилари ўртасидаги баҳсли вазият қандай ҳал этилиши "Сурхон"нинг келажагини белгилаб бериши мумкин.
2-рақамли даъвогар - "Динамо"
Тўплаган очкоси: 7
Олдинда турган ўйинлари:
Уйда: "Бунёдкор", "Локомотив", "Олимпик", "Металлург", "Қўқон-1912";
Меҳмонда: "Қизилқум", "Нефтчи", "Навбаҳор", АГМК, "Насаф", "Сурхон".
Самарқандликлар тушиб қолган ҳолатга ҳавас қилиб бўлмайди, аммо Вадим Абрамовнинг ўз вақтида жамоага таклиф этилиши вазиятни қутқариб қолиши мумкин. Жамоа таркиби чакки эмас. Анчагина ҳужумкор ва исталган рақибга "жанг" таклиф қилиши мумкин.
Жамоа трансфер ойнасидан яхши фойдаланди. Марат Бикмаев ва Элгужа Григалашивилининг тажрибаси муҳим беллашувларда асқатиши мумкин. Ўтган турда клуб "Суғдиёна" билан баҳсда яхшигина ўйин намойиш этди, аммо якунда ўтказиб юборилган гол 1 очкони ҳам кўкка совурди. "Динамо"нинг жамғарган очколари рўйхатимиздаги бошқа жамоаларникидан анчагина кам. Бу сўнгги турларда ўз сўзини айтмай қолмайди.
3-рақамли даъвогар - "Нефтчи"
Тўплаган очкоси: 12
Олдиндаги турган ўйинлари:
Уйда: "Қизилқум", "Динамо", "Навбаҳор", "Сурхон";
Меҳмонда: "Суғдиёна", "Бунёдкор", "Локомотив", "Олимпик", "Метталург", АГМК, "Насаф".
Очиғи, мавсум бошида "Нефтчи"нинг лигада қолиш учун кураш олиб бориши бировнинг ҳаёлига ҳам келмаган эди. Кучли таркиб, савияли мураббий ва каттагина мухлислар армияси - барча-барчаси Фарғонага футбол қайтаётганидан далолатдек эди, гўё...
Амалда, ҳаммаси ўзгача бўлиб чиқди. Омадсиз стартдан сўнг жамоа катта босим остида қолди. Илҳом Мўминжонов олиши шарт бўлган очколарни жамғара билмагач, ишдан олинди. Унинг ўрнига тайинланган Левченко барчасини 0дан бошлашга мажбур. Мўминжонов бутун бошли таркибни ўз услубига мослаб, қайта йиққанди. Энди янги келган мутахассис улар билан бой берилган очколарни ўрнини тўлдиришга улгурмаслиги мумкин.
Иккинчи даврада фарғоналиклар сафарда 7, уйда 4 ўйин ўтказади. Шундай бўлса-да, энг муҳим бўлган баҳслар ("Динамо", "Сурхон") балки "Истиқлол"да ўтказилар. Агар шундай бўлса, бу "йўлбарслар" учун катта наф бериши аниқ. "Турон"га тегишли стадион катта ўйинларни кўрган "Истиқлол"нинг ўрнини боса олмайди. Меҳмондаги ўйинларда 3 очко ишлаш ҳозирги "Нефтчи" учун анчагина муаммо туғдириши аниқ. Чемпионлик учун курашаётган 3 клуб ва Тошкентнинг 3 жамоаси 90 дақиқа кураш таклиф этиши аниқ. Шундай экан, ҳозир Суперлигада қолиш учун асосий умид асосий рақобатчилар билан бўладиган ўйинларга қаратилган.
4-рақамли даъвогар - "Қўқон-1912"
Тўплаган очкоси: 14
Олдинда турган ўйинлар:
Уйда: "Навбаҳор", АГМК, "Сурхон", "Локомотив", "Суғдиёна", "Бунёдкор";
Меҳмонда: "Метталург", "Насаф", "Пахтакор", "Қизилқум", "Динамо".
Қўқонликлар анча йиллардан бери ўртамиёна клуб сифатида Суперлигада иштирок этаётган эди, аммо Бахтиёр Ашурматов жорий мавсумда ўз даражасидан анча пастга тушиб кетди. Раҳбарият вазиятни ўнглаш учун бошини ортиқча оғритиб ўтирмади. Шунчаки, Даврон Файзиевни асосий планга олиб чиқди. "Нефтчи" ва "Динамо"дан фарқли ўлароқ, қўқонликлар ўйинида катта фарқ кўзга ташланмаслиги аниқ.
"Қўқон-1912"нинг турнир жадвалидаги қўшниларидан устун томони шундаки, клуб таркиби анчадан бери бирга тўп тепаётган йигитлардан ташкил топган. Жамоавий ўйин ҳам "Динамо", "Нефтчи", "Сурхон"дан яхшироқ йўлга қўйилган. Бу муҳим паллада қўл келиши мумкин. Бошқа жамоалар таркибни шакллантираётган бир пайтда, Даврон Файзиев бемалол натижа учун ўйнаши мумкин.
Ҳозирча шу аргументларни келтириш мумкин. Қолганини вақт кўрсатади. Шуниси аниқ-ки, воқеалар ривожи шу зайлда борса, якунда чемпионликдан кўра, лигада қолиш учун жанг аёвсиз кўриниш олиши мумкин. Асосийси, буёғи соф ва шаффоф ўйинлар орқали ким кучли эканлигини билиб олайлик. Лигада ким қолиши кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»