date
views 1 462

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари тантанали топширилди

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари тантанали топширилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжаев, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, V Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида мезбон Туркиядан сўнг 2-ўринни эгаллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари тантанали топширилди