19:39 / 21.08.2022
1 340

Гвардиола: "Холандга ажратилган ўйин вақти асло кўпаймайди"

Гвардиола: "Холандга ажратилган ўйин вақти асло кўпаймайди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЖЧ-2022 олдидан "шаҳарликлар" ўйини қандай ўзгариши ҳақида гапирди.

"Жаҳон чемпионати олдидан Холанднинг ўйин вақти кўпаядими? Асло йўқ. Жаҳон чемпионати олдидан қабул қиладиган қарорларимиз мундиалга мутлақо боғлиқ бўлмайди. Эрлинг майдонга тушишга лойиқми, ўйнайди. Лекин у рақобат борлигини ҳис қилиши керак. Бизнинг ҳар бир қароримиз ғалаба қозонишга қаратилган", - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси саралашдан ўта олмагани учун Эрлинг Холанд ЖЧ-2022да қатнашмайди.

Турнир Қатарда 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Холандга ажратилган ўйин вақти асло кўпаймайди"