21:42 / 28.08.2022
2 746

Шомуродовда янгилик борми? Агент Элдорнинг келажаги бўйича баёнот берди!

Шомуродовда янгилик борми? Агент Элдорнинг келажаги бўйича баёнот берди!
Европада ёзги трансферлар ойнаси якунланишига бир неча кун қолди. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини Элдор Шомуродов атрофидаги вазият қизиқтирмоқда. "Рома" легионеримизнинг хизматларидан фойдаланаётгани йўқ. Жозе Моуриньо асосий эътиборни ҳужум чизиғига олиб келинган янги юлдузларга қаратмоқда.

Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятини қуришида ёрдам бераётган таниқли футбол мутахассиси Валерио Жуффрида ҳамюртимиз атрофидаги вазиятни кузатиб бораётган https://www.euro-football.ru сайти учун ўйинчининг келажаги бўйича маълумот берди.

- Европада ҳали трансфер ойнаси ёпилгани йўқ ва шунинг учун ҳам ҳар нима бўлиши мумкин. Маълумки, “Рома” Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олди ва бу айрим ўйинчиларга таъсир қилиш эътимоли катта.

Италиядаги кўп клублар Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Ҳа, “Болонья” ҳам улардан бири
, - деди Валерио Жуффрида.

Жозе Моуриньо мавсумолди йиғинлари якунланганидан кейин бир неча футболчилар билан хайрлашишини ва уларга янги мавсумда имконият берилмаслигини айтганди. Португалиялик мутахассис бир йил муқаддам ўзи танлаган Элдор Шомуродовдан ҳам воз кечишга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, Жозе ўзбек ҳужумчисининг Португалияда ўтказилган асосий ўқув-машғулот йиғинидаги ҳаракатларидан қониқмаган.

Мана, Моуриньо айтганини қилиб, учта учрашув ўтказилди ҳамки, Шомуродовни бир дақиқа ҳам ўйнатгани йўқ.

Рим клуби Шомуродов билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги хабар тарқалгач, ҳамюртимизга Италиянинг ўзидан, Германия, Франция, Туркия, Россия, Саудия Арабистони каби мамлакатларнинг бир неча клубларидан чорловлар бўла бошлади.

Шомуродов Италияда қолиш мақсадида хориж клубларининг таклифларини муҳокама қилмаслиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди.

Италия клубларидан “Торино”, “Сассуоло”, “Сампдория”, “Монца”, “Салернитана” ва “Болонья” Шомуродовга қизиқиш билдирди. Бу жамоалар орасида “Болонья”нинг мақсади жиддий бўлиб чиқди ва улар анчадан бери Элдор бўйича музокара олиб бормоқда.

“Болонья” бош мураббийи Элдор Шомуродов асосий ҳужумчи Марко Арнаутович билан ҳужум тандемини ташкил қилишини ва яқин келажакда етакчи форвард вазифасини бажаришга қодирлигини юқори баҳоламоқда.

Бир неча ҳафта давомида ўтказилган музокараларда “Рома” ва “Болонья” кўплаб шартлар бўйича ўзаро келишиб олди. Унга кўра, Болонья” ўзбек ҳужумчисини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан бир мавсум ижарада ўйнатади.

Ечилмаган ягона масала трансфер суммаси бўлиб қолмоқда. Болоньяликлар 27 ёшли ҳужумчи учун 10 миллион евро таклиф қиляпти. Шомуродовни қўлга киритишда “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган римликлар эса камомад тафовутини камайтириш учун 14 миллион евро талаб қилаётган эди. Кейинчалик бу сумма икки миллион еврога пасайтирилган бўлса-да, бу вариант харидорларни тўлиқ қониқтираётгани йўқ.

2020 йилнинг октябридан бери кучли бешлик чемпионатларидан бири – А Серияда тўп тепиб келаётган Элдор Шомуродов шу кунга қадар Ўзбекистон, Россия ва Италия клублари миқёсида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол ва 23 та ассист муаллифи бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида моҳир ҳужумчи 53 та беллашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 30 бор ишғол қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовда янгилик борми? Агент Элдорнинг келажаги бўйича баёнот берди!