Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.
Ўйин ҳақида
"Биринчи навбатда "Олимпик" футболчиларини, шунингдек, учрашувга ташриф буюрган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмади. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Рақиб кучли эканлигини билардик, шунга қарамасдан, шогирдларим муносиб ўйин намойиш этди. Менимча, бугун ғалабага ҳақли эдик.
- Муҳаммадазиз Иброҳимов четлатиш туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Унинг ўрнини Отабек Жўрақузиев билан тўлдирдингизми?
- Бугун тўрт нафар номинал ҳужумчи билан майдонга чиқдик, бироқ қай бири бўлса ҳам вазиятга қараб Иброҳимнинг нуқтасини тўлдириши керак эди. Умуман олганда, икки ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Рақибдан келиб чиқсак, танлаган тактикамиз бугунги ўйинга мос эди. Бугун танланган таркиб ҳам, тактика ҳам ўзини оқлади.
- Абубакр Ризо Турдиалиев қачон сафга қайтади?
- Унинг сафга қайтиши учун 20-25 кун вақт керак, сабаби унда дарз кетиш ҳолати аниқланган ва яқинда операция бўлди. Ҳозир у юришни бошлаган. 10-15 кундан сўнг секин ҳаракат қилишни бошлайди.
- Суперлиганинг ҳар бир ўйинида "Олимпик" биринчи рақам остида ўйнади. Халқаро майдонларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга ҳам тўғри келади. Масалан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги финалида шундай тактикада ўйнаб, панд еганди. Баъзи ўйинларда бу услуб "Олимпик"га ҳам панд бермайдими?
- Биз кучимиз етгунча, ҳаракат қиляпмиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга тўғри келади. Лекин кўрганингиздек, йигитлар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Рақибга деярли имконият бермаяпти. Тўғри, биз рақибга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўляпмиз, бироқ баъзида йигитларга нимадир етишмаяпти, акс ҳолда, кўпроқ ғалабаларга эришган бўлардик. Менинг вазифам — уларни ўйинга тайёрлаш, қолганини футболчилар бажаришади. Эҳтимол, ўзим ҳам баъзи вазиятларда иштирок этганимда, гол уришим мумкин эди. Ўйлашимча, ҳаммаси жойида.
- Машҳур шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов "Чемпион қайси жамоа бўлишини билмадим, лекин уни тақвим аниқлаб бериши мумкин", деб айтганди...
- Чиндан ҳам тақвим зич жойлашган. Охирги учрашувлар кўп нарсани ҳал қилади. Олдинда "Навбаҳор", "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир жамоа учун қийин ўйинлар бўлиб ўтяпти. Асосийси — биз тўғри йўлдамиз", деди Кападзе. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди