
“Бавария” форварди Жошуа Зиркзее фаолиятини А Серияда давом эттиради. “Болонья” футболчини 8 млн еврога сотиб олди ва 2026 йил ёзигача шартнома имзолади.
Мюнхенликлар 21 ёшли нидерландияликни қайта сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритди ва унинг кейинги сотувидан 50 фоиз гонорарга эга бўлади.
Бўйдор ҳужумчи “Парма” ва “Андерлехт”да ижарада ўйнаган. Аввалроқ, “Болонья” “Рома”дан Элдор Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчилиги хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар