Криштиану Роналдуни майдонда асосан узун енгли футболкада кўришга одатланганмиз. Ҳатто энг жазирама иссиқда ҳам. Енги калта футболка кийганми ўзи?
Кўпчилик мухлисларини қизиқтирган саволга футболчининг ўзи жавоб берди. Унинг айтишича, ҳамма гап иримда. Роналду «бахтли» футболкага ишонади.
Роналдунинг айтишича, Евро-2004 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатида у енги калта футболкаларда майдонга тушган. Ҳар гал ютқазган.
Португалия 2004 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилган. Ўз уйидаги чемпионат, айниқса, финални бой бериш, жуда аламли. Греция сенсацион равишда Европа чемпиони бўлган.
Германия мезбонлик қилган ЖЧ-2006 да Португалия гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни олган. Кейинги босқичда пеналтилар серияси бўйича Англияни ортда қолдирган. Бироқ яримфиналда Францияга енгилган — 0:1.
Криштиану Роналду ўшандан бери узун енгли футболкалар омад келтиришига ишонади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...