11:30 / 03.09.2022
1 049

Расман: Марсело Греция клуби билан шартнома имзолади

Расман: Марсело Греция клуби билан шартнома имзолади
«Реал» собиқ футболчиси Марсело «Олимпиакос»га ўтди. 34 ёшли бразилиялик узайтириш ҳуқуқи билан бир йиллик шартнома имзолади, дея хабар беради Фабрицио Романо.

Марсело «Мадрид» сафида 18 йил фаолият олиб борди. Ҳимоячи «қаймоқранглилар» билан 25 та соврин қўлга киритган. Бу клубдаги рекорд натижа. Ортда қолган мавсумдаги Испания чемпионлигидан сўнг Марсело «Реал»да 23 та совринга эришган Франциско Хентони ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг кўп совринга эга чиққан футболчига айланган эди.

Марсело «Реал»даги фаолияти давомида 6 марта Испания чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги, 5 марта Испания Суперкубоги, 5 марта Чемпионлар Лигаси, 3 марта УЕФА Суперкубоги, шунингдек, 4 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Марсело Греция клуби билан шартнома имзолади