date
views 1 523

Ўзбекистон Кубоги. «Насаф» Қаршида «Локомотив» устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон Кубоги. «Насаф» Қаршида «Локомотив» устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди
Фото: «Локомотив»
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида «Насаф» ва «Локомотив» жамоалари 3 сентябрь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол қилинмади ва қаршиликлар ғалабага эришди.

Шу тариқа «Насаф» ярим финал йўлланмасига эга чиққан 4-жамоага айланди. Аввалроқ «Сўғдиёна», «Навбаҳор» ва «ОКМК» ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Ўзбекистон Кубоги
Чорак финал


«Насаф» — «Локомотив» 1:0
Гол
: 1:0 — 17 Ҳусниддин Алиқулов.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов (Ғолиб Ғайбуллаев, 62), 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Saitoв, 10. Ҳусайн Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (7. Шароф Муҳитдинов, 83), 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 4. Дилшоджон Комилов (Хуршид Мухторов, 57), 6. Алишер Салимов, 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 9. Жавоҳир Алижонов, 11. Кахи Махарадзе, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Манучеҳр Сафаров (77. Иван Нагаев, 87), 25. Мўминжон Мелиев (Этаме Жероме, 57), 27. Ислом Рашидхонов (Жасурбек Жалолиддинов, 46).
Огоҳлантиришлар: Умиджон Эргашев (45), Азамат Сойибов (45), Манучеҳр Сафаров (45), Ҳусниддин Алиқулов (77).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги. «Насаф» Қаршида «Локомотив» устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди