Ҳозирги Дембелени ҳатто мураббийи ҳам таний олмайди.
"Илтимос, Усмонга ҳуштак чалишни бас қилинг. Мухлисларнинг ғазабини тушунаман, аммо трансфер ойнаси ёпилди ва биз ўз оёғимизга ўқ ота олмаймиз", — деди Хави 2022 йилнинг февралида ўтган "Камп Ноу"даги "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг.
Ҳозир буни тушуниш қийин, аммо ярим йил олдин "Барселона" Дембеледан қутулишни хоҳлаганди. Усмоннинг доимий жароҳатлари ва нопрофессионализми ҳамманинг жонига текканди ва унинг маоши клуб бюджетига бўйинтуруқдек осилиб турарди. Marca ўша пайтда ёзган эди: "Клуб февраль бошида Дембелега шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва эркин агент бўлишни таклиф этган, ўйинчи эса буни рад этган. Энди унинг "Барса" либосида майдонга тушиш имконияти паст".
"Дембеле бир неча бор хунук вазиятларга тушиб қолди. Катта миқдордаги жароҳатлар сабаб унга кўникиш қийин бўлди. Унга катта пуллар тикилди ва биз унинг "Барселона"да кўп йилларни ўтказишига умид қилгандик. Барчамиз хафамиз", — деди клуб президенти Жоан Лапорта.
Дембеленинг характери борасидаги саволлар унинг "Боруссия"дан трансфер қилингандаёқ тарқаганди. Ўшанда у ҳеч ким билан хайрлашмаган ва клуб вакилларининг хабарларига жавоб бермаган ҳолда Дортмундни шунчаки тарк этган. У Дортмундда ижарага олган уйида жуда ҳам катта тартибсизлик қолдирган (бунинг учун у уй эгасидан 10 минг евро жарима олган).
Усмон Каталонияда мунтазам равишда машғулотларга кеч қолар ва осонликча юз минглаб евролаб жарималарга тушарди, у шунингдек кечгача дўстлари билан видеоўйинлар ўйнаб, фастфуд ер эди. "Барселона" ўйинчилари бунга жим туришарди, аммо ҳамма буни тушуниб турарди.
"Дембеле футбол суткадаги 24 соат эканлигини тушуниб етиши керак. Унда доим яшаш керак. Жамоанинг ватсапда махфий чати бор. Унда ёки стадионда, ёки машғулотларда, ёки тадбирларда бўлиш керак бўлган вақтлар муҳокама қилинади. Дембеле учун фойдаси — у умрбод кечикади", — Жерар Пике.
Миш-мишларга кўра, навбатдаги кечикишдан сўнг Месси ва Суарес шунчалик ғазабланишганки, улар Вальвердени Дембелени захирада қолдиришга кўндиришган. Ҳаммаси бефойда — Усмон ҳудди нима бўлганини тушунмаганга ўхшайди.
"Барса" шифокорлари Дембеле учун мушак массаси йиғиши учун махсус диета ишлаб чиқишган. Неймар учун ҳам шундай қилишган. Аммо, бразилияликдан фарқли жиҳати Усмон унга умуман риоя қилмаган — фастфуд еган, кам ухлаган ва якунда тез-тез машғулотларни ошқозонидаги оғриқ сабаб якунлаган. "Барса" Дембелени назорат қилиш учун унга махсус ошпаз ёллаган. Усмон нима қилди? Уни ишдан бўшатди.
"Усмон — яхши йигит, аммо у ҳаётини назорат қилмайди. У амакиси ва унга бирор нарса айтишдан қўрқадиган энг яхши дўсти билан яшайди. Унинг спиртли ичимликларни ичганини умуман кўрмаганман, аммо у режалаштирилган дам олиш вақтларига умуман риоя қилмайди. Унда профессионалга керак бўлган режим йўқ", — деганди ишдан бўшатилган ошпаз.
Энг ёрқин мисол 2018 йилнинг ноябрь ойида содир бўлди. Дембеле машғулотларда умуман кўриниш бермади ва у тугагандан ярим соатдан сўнг клуб вакилининг қўнғироғига жаво берар экан, уйқусираб, ўзини яхши ҳис қилмаётганини айтган.
Усмоннинг уйига келган "Барса" вакили бир неча ташланган пицца қутиларини топди. Якун — Дембеле Каталониядаги 5 йилда ўнлаб жароҳатлар олди.
Дембеле шундай бэкграунд билан клуб билан шратномаси якунланишига атиги бир неча ой қолганда 2022 йилнинг қишига келди. Уни яхшироқ пулга сотишнинг иложи йўқ эди — ҳеч ким ақлбовар қилмас истеъдод, аммо клиник жиҳатдан "носоғлом"га пул тикишга таваккал қилмади.
Афтидан, Дембеле тезроқ жамоадан эркин агент мақомида кетса, ҳамма хурсанд бўлар эди, 120 миллионлик трансфер ҳақидаги тарих эса тезроқ ўтмишга айланарди. Миш-мишларга кўра, ҳатто Хавига французни унинг шартномаси якунланадиган 2022 йилнинг ёзигача қайдномага киритмаслик таклиф этилган. Аммо, мураббий ўз позицияси бўйича ҳақиқий донолик кўрсатди — Дембеле "Барселона"да экан, испан унга ишонч билдирди.
Ва бир неча ҳафталар ичида мўжиза амалга ошди — Дембеле рақибларни "портлата" бошлади. У Ла Лиганинг қолган 15та ўйинида атиги 1та гол урди, аммо 11та ассист қайд этган ҳолда, Испания чемпионатининг энг яхши ассистентига айланди. Аммо, кўзга рақамлар эса, Усмоннинг ўзига бўлган ишончи кўзга ташланди — у майдонда ақлли қарорлар қабул қилди, керакли дақиқалада ноёб дриблингини амалга оширди ва жарима майдончасида тобора самаралироқ бўлди.
Хави французга мақтовлар беришдан чарчамади ва ҳатто дам олиш кунлари ҳам машғулотларга келгани учун уни бошқа футболчиларга ўрнак қилиб кўрсатди! Салбий воқеадан сўнг, Усмон шартномани пасайтирилган шартлар билан узайтиришга рози бўлди ва бу ҳақда: "Жамоа ва мураббийдан жуда ҳам мамнунман ва клуб учун боримни бераман" деди.
"Ноябрдан бери Дембелени танимайман, мен уни танимаяпман. Ушбу Усмон мени жуда бахтли қилмоқда", — деб жавоб қайтарди бунга Хави.
Дембеле янги мавсумда жамоа етакчиларидан бири сифатида намоён бўлди — дастлабки учта турда битта гол ва иккита ассист. Афтидан, у охир-оқибат ўзининг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришни бошлади. Аммо, ким ёки нима Усмоннинг ҳаётида профессионализмни "ёқди". Бунга бир неча сабаблар бор.
Биринчи сабаб — ишонч. Месси кетганидан сўнг "Барселона"да ёндашув ўзгарди ва ҳужум чизиғидаги ўйинчилар алдаш учун кўпроқ ҳудудга эга бўлишди. Дембеле навбатдаги жароҳатлар сабаб мавсумнинг дастлабки учдан бир қисмини ўтказиб юборди, аммо ноябрда келган Хави Усмонни тезда шахсий назоратга олди. Хави Усмонга босим ўтказмади — аксинча, кўп гаплашди, жиҳатларни ва футболчининг унинг схемасидаги ролини тушунтирди. Шартнома узайтирилиши билан боғлиқ салбий вазиятларда ҳам мураббий француз билан оталарча гаплашди ва унга клуб позициясини етказди. Дембеле "Барселона"даги фаолиятида илк бор мураббий унга чиндан ишонишини ва унга имконият беришга тайёрлигини кўрди. Усмон эса мотивацияни максимал даражага етказди.
Иккинчи сабаб — мулоқот. Mundo Deportivo июль ойида Дембеленинг жамоадаги ҳатти-ҳаракати ўзгаргани ҳақида мақола ёзган эди. У кўп ҳазил қиладиган, шериклари билан гаплашадиган бўлиб қолган ва ўзида ишончни ҳис қилган. У икки йил олдин жамоада фақатгина ватандоши Гризманн билан гаплашган. Усмонга 2022 йилнинг қишида келган ва "Боруссия"даёқ йўллари кесишган Пьер-Эмерик Обамеянг жуда ҳам катта ёрдам берган — у ёш французнинг катта ўртоғи ва дўстига айланган ва унга жамоадаги муҳим бўлак бўлишни ҳис қилишига катта ёрдам берган.
"У менинг укам. Биз "Барса"даги илк кунлардан бирга кўп вақт ўтказдик", — дейди Обамеянг Дембеле ҳақида.
Учинчи сабаб — жароҳатларни олдини олиш. Хави "Барселона"нинг бутун тиббий штабини янгилади ва ўзининг одамларини олиб келди. Дембеле учун махсус машғулотлар ва овқатланиш дастури ишлаб чиқишган. Усмоннинг ўйини дриблинг ва тезланишга асосланган, шу сабаб у энг яхши томонларини кўрсатиши учун яхши формада бўлиши муҳим. Энди у бу масалага имкон қадар жиддий эътибор қаратмоқда.
"Кўп ишлашни ва бор кучимни майдонга беришни хоҳлайман, аммо тўғрисини айтганда, 2017 йилдан бошлаб жуда ҳам заиф эдим. Энди жисмоний жиҳатдан ўзгардим ва ўзимни ўйинларга кўпроқ тайёр ҳис қиляпман", — деб тан олди Дембеленинг ўзи.
Тўртинчи вазият. Гарчи бу испан матбуотининг миш-мишлари ва тахминлари. Дембеле 2021 йилнинг декабрида уйланди. Марокашлик Рима Эбдуш Усмонни ҳаётдаги мақсадларни янгича ўрнатишга мажбур қилди — у туни билан PlayStation ўйнашни тўхтатди ва руҳан улғайди.
Афтидан, яқин келажакда замонамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бирининг имкониятлари намоён бўлишига гувоҳ бўламиз. Лапортанинг Дембеленинг қобилият бобида Мбаппедан қолишмаслиги ҳақидаги гаплари энди ахмоқликдан эшитилмаяпти.
Алишер Остонов таржимаси
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда