1 473
Келишилган ўйинларга қарши курашаётган Мурзоев Махарадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Фото: Sports.uz
Кеча жуда хунук хабар тарқалди. “Локомотив”нинг айрим ўйинлари шубҳа остига олинган ва унда жамоа аъзоси Кахи Махарадзенинг иштирок этгани асосий мавзуга айланди.
Энди бу ёғи нима бўлади, деб ўйлаётгандирсиз! Айни пайтда суриштирув ишлари бошланган. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев эса келишилган ўйинларга қарши курашиш учун бир қатор ишларни амалга ошириб келаётганини билардик. Аммо бу ёқда кимлардир нотўғри йўлга кириб кетгани аён бўлиб бормоқда. Вазиятдан келиб чиқиб Мурзоевга мурожаат қилдик.
“Билгандим, саволларингиз бўйича. Фақат имкон бўлса, бу позиция бўйича гапиришга бир-икки кун муддат берсангиз. Ушбу хунук масала бўйича ҳозир суриштирув ишлари кетяпти. Биз ҳам ҳозир ЎФАдамиз. Аввал бунга тўлиқ аниқлик киритиш керак. Чунки подадан олдин чанг чиқариб қўйиб, эртага нафақат Махарадзени репутацияси, бу ёқда ўзбек футболини ҳамда “Локомотив” футбол клубини ҳам шаъни бор. Шунинг учун барчасига тўлиқ аниқлик киритганимиздан сўнг сизга маълумот берсак.
Албатта, позиция нуқтаи назаридан гапирадиган бўлсам, бу жуда хунук ҳолат. Нима учун? Бу йил келишилган ўйинларга қарши курашиш мақсадида алоҳида FIFPro ва ФИФАнинг лойиҳаси ҳам ўзбек футболчиларига тақдим этилганди. Мана шундай вазиятда бундай хунук ҳолатнинг чиқиши албатта ачинарли. Энди аста-секинлик билан обрўини тиклаётган ўзбек футболи учун кутилмаган қалтис ҳолат. Ўйлайманки, ҳаммаси ўз изига тушиб ҳал этилади. Агар бундай вазиятда кимдир айбдор бўлса, албатта ўз жазосини олиши керак”, дейди - Камолиддин Мурзоев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда